Фаннинг вазифаси - талабаларга республикамизнинг архитектура ашёлари саноатини ривожланиш босқичлари, тарихий архитектура обидалари ва ёдгорликлари қурилишида қўлланилган маҳаллий ашёларнинг ўзига хос хусусиятлари, фаннинг ҳозирги даврдаги асосий илмий йўналишлари билан таништириш, архитектура ашёлари ишлаб чиқаришда маҳаллий ҳом ашё заҳиралари ва саноат чиқиндиларидан фойдаланиш, архитектура ашёларининг хоссаларини таҳлил қилиш орқали, архитектура масалаларни ҳал этишда, улардан оқилона фойдаланиш; чет давлатлардан олиб келинаётган архитектура ашёлари ўрнини босувчи пардозбоп маҳаллий ашёларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўргатиш орқали миллий қадриятлар, ватанга муҳаббат туйғулари ва маънавияти юксак даражада шаклланган, билимли ёшларни тарбиялаб етиштиришдир.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабалар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ҳом ашёни танлашни, ишлаб чиқариш энергия ва ресурс тежамкор технологияларни, хосса ва хусусиятларини аниқлашни, уларни ишлатиш соҳаларини белгилаш каби билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.