Фанни ўқитишдан мақсад – Фанни ўқитишдан мақсад талабаларда уй-жойдан фойдаланиш хусусиятларининг шаклларини аниқлаш, уларнинг уй-жой жамғармаси сервиси хизматидаги роли, санитар-техник ускуналарида сув, иситиш, вентиляция, газ таъминоти ва электр қурилмалари, ҳамда уй-жой бинолари ҳудудларини ободонлаштириш ҳақида мос билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир, талабаларни уй-жой коммунал хўжалигининг долзарб масалалари, унинг фаолияти, мақсад ва вазифаларининг аҳамияти, уй-жой бинолари ва уларнинг теварак-атрофини сақлаш , техник хизмат кўрсатиш жараёни билан таништириш , инсон яшаш шароитини тубдан ўзгартириш – комфорт яратиб бериш жараёнларини ўргатишдан иборат.

Архитектура фани бизни курилишни лойихалаштириш  асослари билан, фукаро ва саноат биноларининг конструктив элементлари билан, хамда конструкциялар орасидаги узаро богликлик асослари билан таништиради.

«Архитектура» сузи кадимий юнонча суз булиб, айнан таржимаси булмасада, «архитектон» деган суздан келиб чиккан, бу эса бош курувчи деган маънони англатади.

Бино ва иншоотларнинг конструкцияларига атмосфера ҳодисалари, технологик муҳит, эксплуатацион юкларнинг ортиши ва ҳ.к. таъсирлар натижасида уларнинг эксплуатацион хусусиятларида ўзгаришлар содир бўлади. Бундан ташқари, лойиҳалашдаги хатолар, буюмларни тайёрлаш ва монтаж қилишдаги нуқсонлар, нотўғри эксплуатация туфайли пайдо бўладиган дефект, шикастланиш ва деформация ҳолатлари, металлар занглаши, биокимёвий таъсирлар шароит яратади. Ҳар бир бино ва иншоот мавжуд экан, ўзида 3 босқични намоён этади, улар: мослашув босқичи, меъёрий эксплуатация босқичи ва эскириш босқичидир. Бунда энг муҳим масалалардан бири, бино ва иншоотларнинг меъёрий эксплуатация даврини узайишига имкон тўғдирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Замонавий ўлчаш техникаларини қўллаш ва иншоотлар синови услубларини тараққий эттириш бинолар эксплуатациясининг турли босқичларидаги техник ҳолатига етарли даражада тўлиқ ва объектив баҳо бериш имконини беради. Конструкциялар ҳолатини аниқлашдаги мавжуд усуллар эксплуатацияга қабул қилинаётган иншоотларнинг сифатини баҳолаш, конструкция элементлар идаги бузилиш жараёнини олдини олиш учун, уларни ишлаш мобайнидаги ҳолатини баҳолаш, авария ҳолатидаги ва нуқсонли конструкцияларни кўрсатиб бериш шароитини яратади. Бино ва иншоотларни эксплуатацияга қабул қилишдан бошлаб, конструкцияларда шикастланиш ва бузилиш ҳолатлари пайдо бўлганда, уларнинг эксплуатацион хусусиятларини қайта тиклаш ҳолатларини назорат этиш тизимини яратиш мақсадга мувофиқдир. Бино ва иншоотлар техник эксплуатацияси хизматининг асосий масаласи, бутун меъёрий хизмат муддати мобайнида конструктив элемент ва тизимларнинг меъёрий эксплуатациясини таьминлаб берувчи комплекс тадбирлар бўлиб қолади. Бу комплекс тадбирлар бино иншоотларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни техник эксплуатациясини ўз ичига олади.