Фаннинг ўқитишдан мақсад - талабларда лойиҳа - тадқиқот ташкилотларда қўлланиладиган турли турар жой жамоат биноларини лойихалаштиришнинг замонавий ва илмий жиҳатдап асосланган технологик тартиб усуллари, бадиий образли бино ва иншоотларни, ансамблларни яратиш, лойихалаштиришга, умуман қурилиш ва хусусан архитектура билан боғлиқ бўлган лойихалаш, амалиётга татбиқ қилиш, назорат олиб бориш, сермахсул фаолият олиб бориш, зарур бўлган касбий ва шахсий кўникмаларга мос билим, кўникма шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси - талабаларга турар жой ва жамоат биноларини архитектуравий лойихалашга, ижодий йўналтиришга, фикрлашга, мохирликни уйғотишга, хамда замонавий архитектуранинг фундаментал асосларини мустаҳкам ўзлаштириш, тегишли техникавий воситалардан фойдаланиш, архитектура тизимларини шакллантириш, моделлаш, тахлил қилиш, лойихалаш ва улардан фойдаланиш қобилиятиги эга бўлишдир.