Ушбу фаннинг намунавий дастурига мувофиқ тузилган ва давлат таълим стандартлари талабларига мослаштирилган. Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш фанида алоҳида бино ва иншоотлар қурилишини ташкил этишнинг назарий асослари келтирилган. Унда қурилишни ташкил этишнинг режалаштириш замонавий усуллари, қурилиш оқимларини лойиҳалашнинг асосий тамойиллари, тақвимий режаларнинг турлари ва уларни тузиш қоидалари, тўрсимон графикларни тузиш, ҳисоблаш ва мақбуллаштириш усуллари, қурилиш бош тарҳини лойиҳалаш қоидалари, қурилишнинг моддий - техникавий таъминотини ташкил қилиш тамойиллари батафсил ёритилган, шунингдек қурилишда тендер савдолари ҳақидаги маълумотлар ҳам келтирилган.

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда қурилиш ишлаб чиқариши технологияси ва ташкилиёти бўйича асосий қонун ва қоидаларни, асосий қурилиш жараёнларини бажарилиш кетма-кетлиги, уларнинг назарий асосларини, меҳнатни ташкил этишни илғор танлаш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси - талабаларга олинган билимларга асосан қурилишни ишлаб чиқариши учун керакли ҳужжатлар ва лойиҳалар бўйича ишлай олиш вазифасини ўргатишдан иборат.

Фаннинг илмий, назарий, ҳисоблаш ва амалий қонунлари маъруза, ҳисоблаш-амалий ишлар, ўқув ва техникавий адабиётларёрдамида ҳамда мустақил таълим ва мустақил иш жараёнларида ўрганилади.

Xususiy investitsiyalarni jalb qilish aniq bir qurilish maxsulotini yaratishdan manfaatdor bo'lgan investorlar orqali amalga oshiriladi. Davlat yoki xususiy investor buyurtmachi hisoblanadi, ya'ni qurilish maxsulotini yaratishga buyurtma beruvchi fuqarolik munosabatlarining sub'ekti hisoblanadi. Qurilish maxsulotini yaratishda buyurtmachining manfaatlari - loyihani g'oyadan boshlab qurilgan ob'ektni foydalanishga topshirgunga qadar rivojlanishni buyurtmachi-quruvchi loyihaning barcha ishtirokchilarini ishlarini muvofiqlashtirishniamalga oshiruvchi ixtisoslashgan tashkilot ifoda etadi, bunga qurilishga dastlabki -ruxsat etuvchi hujjatlarni davlat organlari bilan kelishish, qurilish ustidan texnik nazorat o'rnatish, qurilgan ob'ektni foydalanishga topshirish kiradi. Buyurtmachi - quruvchi oldida turuvchi asosiy vazifalardan biri ob'ekt qurilishini investitsiyaga qadar tayyorlash hisoblanadi


"БИБЭТ” ишчи дастурини яратиш жараёнидаёшлар таълим тарбиясининг шакллан-тирилишида мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлиги,миллий ғоя, фан, техника, технологиясинингэнг сўнги ютуқлари, олий таълим муассасасидатайёрланадиган кадрларнингўзига хосхусусиятларини ҳамда иш берувчи корхоналарнингтаклиф ва тавсиялариниинобатга олган ҳолдаРеспубликада жорий этилганузлуксиз таълим тизиминингтаълим турлариўртасидаги узвийликва узлуксизликни таъминлайди, республикаиқтисодиётнингинфрастуктураси ва унингистиқболдаги ривожлаништенденциялари, тарихий қадриятлар, оддийдан мураккабликка, хусусийдан умумийликкаўтиб бориштамойилларигаамал қилинган.

Ишчи дастурда таълим олувчиларнингмустақил билим олиши, изланиши учунимконият яратилган, ўқитиш жараёнинизамонавий педогогиква ахборот технологиялариасосида ташкил этилган, мавзуларнингбир хил талқиндатакрорланмаслигига эътибор берилган.

"Qurilish mashinalari” bo'yicha o'quv qo'llanma fano'quv dasturi asosida yozilgan bo'lib, oliy o'quv yurtlarining «Bino va inshootlar qurilishi»  bakalavriat ta'lim yo'nalishi bo'yicha ta'lim olayotgan talabalarga mo'ljallangan. Ushbu o'quv qo'llanmaga sanoat va fuqaro qurilishida ishlatiladigan qurilish mashinalarining vazifalari, ularni tasnifi, tuzilishi, ishlash tamoyillari, asosiy ko'rsatgichlarini hisobi hamda ulardan foydalanish xavfsizligi  bo'yicha  ma'lumotlar, rasmlar, sxemalar kiritilgan.Qurilish mashinalarini tuzilishini o'ziga xos xususiyatlari va texnikaviy - iqtisodiy, foydalanish ko'rsatkichlarini hisolash tartibi bayon etilgan.

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларни ҳар томонлама баркамол ривожланган, ҳозирги замон руҳида тарбияланган, бозор иқтисодиёти даврида таълим-тарбия ишини ташкил этиш ва уни амалга оширишга оид долзарб муаммоларни ижобий ҳал эта оладиган, миллий истиқлол ғояси, миллий ва умуминсоний қадриятларимизни чуқур ҳис этиб, уларни таълим-тарбия мазмунига сингдира оладиган шахс - касб таълими ўқитувчиси сифатида шакллантиришдир.

Фаннинг вазифаси - талабаларга педагогик-психологик билимларни умумкасбий ва махсус фанларни ўқитиш жараёнида тадбиқ  этиш; педагогик-психологик билимлар, бевосита танланган соҳаларга ва янги педагогик, ахборот технологиялари асосида методик муаммоларни ҳал этиш; касб таълимини ўқитишни ташкил этиш ҳамда уни амалга ошириш методикасини (ҳар бир касбга ўргатишнинг мазмуни ва ўзига хослигини минтақавий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда)  ўргатишдан иборат.

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат бўлажак мутахассисларга педагогик ижодкорлик, педагогик техника, таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, таълим ва ўқитиш технологиялари таснифи, уларни таълим жараёнига тадбиқ этиш имкониятлари, мулоқот олиб бориш тактикаси, нутқ маданияти, тафаккури, тарбиячининг маънавий -маърифий ва тарбиявий ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, бу жараёнда хулк-атворни ва хиссиётни жиловлай олиш хусусиятларини ўргатади ва ўз касбини ривожлантириб борувчи педагогик фаолиятлар тизими тўғрисида маълумотлар беради. Педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти замирида такомиллашиб боради.

Педагогик технологиялар ва педагогик маҳоратни эгаллашда касбга оид назарий ва амалий билимларни эгаллаш, педагогик жамоа билан доимий мулоқотда бўлиш ижобий натижалар беради. Бинобарин, бундай муҳитда ўзаро фикр алмашиш, шахсий мулоҳазаларни бошқалар томонидан билдирилаётган қарашлар билан таққослаб, уларнинг тўғрилиги, ҳаққонийлигига ишонч ҳосил қилиш, мавжуд билимларни янада бойитиш, тараққиётини хам белгилашда хато ёки камчиликларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш йўлларини топиш имконияти мавжуд.