Фанни ўқитишдан асосий мақсад - талабаларда бозор иқтисодиёти шароитида кўчмас мулкдан фойдаланишни ташкил этиш ва бошқариш ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифалари билан боғлаган ҳолда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир. Фанни ўрганишнинг асосий вазифалари - қурилиш тармоғини миллий иқтисодиёт ва жамият ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги тутган ўрнини ёритиш; қурилишни бошқаришнинг замонавий тизимини ва инвецитсион-қурилиш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ўрганиш; инвецитсиялар иқтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича иқтисодий ҳисоблар олиб бориш услубларини эгаллаш; қурилиш индустрияси ресурс потентсиалини ўрганиш; қурилишда баҳони ва унинг фойда, рентабеллик ва қурилиш ишлаб чиқаришининг бошқа томонларига таъсирини ўрганиш.

Фанни ўқитишдан асосий мақсад - талабаларда бозор иқтисодиёти шароитида  қурилиш иқтисодиётини давлат инвестция сиёсати ва қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш вазифалари билан боғлаган ҳолда йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакани шакллантиришдир.

Фанни ўрганишнинг асосий вазифалари - қурилиш тармоғини миллий иқтисодиёт ва жамият ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришдаги тутган ўрнини ёритиш; қурилишни бошқаришнинг замонавий тизимини ва инвестицон-қурилиш жараёни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ўрганиш; инвестициялар ицтисодий самарадорлигини баҳолаш бўйича ицтисодий ҳисоблар олиб бориш услубларини эгаллаш; қурилиш индустрияси ресурс потенсиалини ўрганиш; қурилишда баҳони ва унинг фойда, рентабеллик ва қурилиш ишлаб чиқаришининг бошқа томонларига таъсирини ўрганиш.

"Кўчмас мулк иқтисодиёти” фанини ўқитиш мобайнида кўчмас мулк бозорининг моҳияти, тушунчаси, классификация схемаси, субъект тузилмаси ва инфратузилмаси, кўчмас мулкнинг амал қилишидаги муаммолар ва ялпи ҳамда хусусий инструментарийларнинг кўчмас мулк иқтисодиётига таъсири кўриб чиқилган, кўчмас мулк объектларининг қийматини баҳолаш усуллари ва тамойиллари, ҳамда уларнинг баҳосига таъсир қилувчи омиллар, Ўзбекистон Республикасида мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, кўчмас мулккка ҳуқуларни рўйхатга олиш ва кўчмас мулкнинг ҳуқуқий асослари, кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш, шунингдек, кўчмас мулк объектларини эксплуатация қилиш ва бошқариш жараёни, усуллари ва шакллари, риэлторлик фаолияти, суғурталаш, инвестициялаш манбалари, пайли инвестиция фондлари, лизинг, ҳамда турар жой кўчмас мулкини ипотека кредитлаш бўйича маълумотлар берилади.

Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса, иқтисодиёт тармоқларини иқтисодий ва молиявий фаолиятини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш асосида ички хўжалик имкониятларидан унумлироқ фойдаланишни, илғор тажрибаларни жорий этиш ҳамда сифат кўрсаткичларни муттасил яхшилаб боришни тақозо этади.

Корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлили хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини  яхшилашда ва уларни самарадорлигини оширишда муҳим шартлардан бири бўлиб ҳисобланади. У хўжалик юритувчи субъектларни молиявий ресурслардан оқилона фойдаланиш даражасини, фойдаланилмаган ишлаб чиқариш резервларини аниқлашда, хўжалик юритувчи субъектларни келгусида молиявий  ҳолатини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини яратади.

Фанни ўқитишнинг асосий мақсади - бизнес ва бошқарув соҳасида иқтисодиёт субъектларидаиқтисодий таҳлилни қўллашнинг  назарий, услубий ва амалий мавзулари ҳамда масалаларини ўз ичига олган бўлиб, фанни ўрганишнинг замонавий педогогик, ўқув-услубий, илмий ва амалий технологияларга асосланган ҳолда очиб беришдан ва уни усуллари, аудиторлик ташкилоти томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисоботи ва бошқа молиявий ахборотларининг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларга мослиги тўғрисида холис ва асосли фикрни шакллантириш учун зарур бўлган аудиторлик амалларини бажариш бўйича назарий билим беришдан иборат.

Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари- ушбу фан бакалавриат талабаларини хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини таҳлил этиш воситаларини ўрганадилар, таҳлил жараёнида қўлланиладиган усулларни белгилаш, таҳлил ишларини ташкил этиш, таҳлил натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштиришдан шунингдек корхоналарни иқтисодини бошқаришнинг, хўжалик жараёнлари, уларнинг самарадорлигини ва  молиявий натижаларини баҳолашни, молия - хўжалик фаолиятига иқтисодий ташхис қўйишнинг усуллари ҳақида, аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан чуқур таништириш; аудиторлик текширувини тайёрлаш учун хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишиш, шартнома тузиш, дастлабки келишувларни амалга ошириш, аудитнинг дастлабки режаси ва дастурини тузиш тўғрисида билим бериш; аудиторлик текшируви жараёнида аудиторлик ҳужжатлари ва далилларини тўплаш; молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборотнинг тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини текшириш усулларини ўргатиш; аудиторлик текширувини якунланиш босқичида аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш ва тузишни ўргатиш ҳақида билим беради.

"Хорижий инвестиция”ўз ичига назарий ва амалий дастурларни қамраб олиб, узлуксиз равишда ҳар бирсохадаги бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш ва келажакда мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан сохасини бошқаришга, уни янги поғоналарга кўтаришга қаратилган ва талабаларни ҳозирги замон бошқарув усул ва услубларни ўзлаштириб, уларни амалда тадбиқ қилишга ўргатади.

Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда муҳим рол ўйновчи фан иқтисодиёт назарияси фанининг ушбу дастури жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, бозор иқтисодиётининг таркиб топиш хусусиятлари, ўтиш давридаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, иқтисодий ўсиш ва унга таъсир этувчи омиллар, жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг асосий тенденциялари каби масалаларни қамраб олган. Хусусан, мазкур фаннинг аҳамияти кейинги йилларда рўй бераётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва чораларини излаб топиш ва изчил амалга ошириш ҳамда бу борада эришилаётган ютуқлар орқали ҳам яққол намоён бўлади. Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфляция даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир. 

«Иқтисодиёт назарияси» фани талабаларни жамиятда рўй берадиган иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. Шунингдек, бу фан жамиятнинг ҳар бир аъзосини ғоявий жиҳатдан йўналтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, иқтисодий маданиятини оширишга аҳамиятли таъсир кўрсатади.

"Макроиқтисодиёт”мухим фан бўлиб, у ўз ичига назарий ва амалий дастурларни қамраб олиб, узлуксиз равишда ҳар бирсохадаги бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш ва келажакда мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан кўчмас мулк соҳасини бошқаришга, уни янги поғоналарга кўтаришга қаратилган ва талабаларни ҳозирги замон макроиқтисодий бошқарув усул ва услубларни ўзлаштириб, уларни амалда тадбиқ қилишга ўргатади.

"Молиявий ва бошқарув ҳисоби”  молиявий ва бошқариш сохасидаги фан бўлиб, у ўз ичига назарий ва амалий дастурларни қамраб олиб, узлуксиз равишда ҳар бир  сохадаги бўлғуси мутахассисларни тайёрлаш ва келажакда мамлакат иқтисодиётини, шу жумладан кўчмас мулк соҳасини  бошқаришга, уни янги поғоналарга кўтаришга қаратилган ва талабаларни ҳозирги замон бошқарув усул ва услубларни ўзлаштириб, уларни амалда тадбиқ қилишга ўргатади.