"Патентшунослик, лицензиялаш ва сертификатлаш” фани мақсади тала-баларга мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва иқтисодий ислоҳот-ларни жадаллаштириш ҳамда иқтисодиётни модернизация қилиш шароитларида Ўзбекистон Республикасида илмий кашфиётлар, ихтиролар, селекция ютуқлари, халқаро патент тизими ва бошқаларни ўрганишда ва уларни фаолиятини тўғри ташкил этиш ва унитакомиллаштиришдан иборатдир.

Фанининг асосий вазифалари - патентшунослик, лицензиялаш ва серти-фикатлашнинг моҳияти, ривожланишининг асосий босқичлари, ТИФда марке-тингнинг асосий тамойиллари, вазифалари ва турлари, патент ахбороти билан таъминлашни ўргатишдир.

"Архитектуравий конструкциялар” фанининг асосий мақсади-талабаларга бино ва иншоотлар конструкцияларини, уларнинг ҳажмий-тархий ечимлари билан бевосита боғлаган ҳолда ўргатишдир.

"Архитектуравий конструкциялар” фанининг асосий вазифаси-талабаларни Республикамизда ва хорижда бунёд этилаётган, янги қурилиш йўналишларига асосланган, замонавий техник билимлар натижасида қурилаётган турар-жой, жамоат, саноат ва аграр саноат биноларининг архитектуравий конструкциялар тизими асослари билан қуроллантириш; талабаларни қурилиш техникасининг асосий муаммолари билан таништириш; талабаларда биноларни лойиҳалаш ва архитектуравий конструкцияларни қўллашда логик фикрлаш, тасаввур этиш қобилиятларини ривожлантириш; архитектуравий лойиҳалаш жараёнида конструктив лойиҳалаш амалиёти соҳасида олинган билимларни чуқурлаштириб уларни тадбиқ қилишдан иборат.

Фанни ўқитишдан мақсад - "Лойиҳалаш асослари” фанининг асосий мақсади-талабаларни бино ва иншоотлар конструкциялари, уларнинг ҳажмий-тархий ечимлари билан бевосита боғланган ҳолда ўргатишдир. Чунки ушбу йўналишлардаги бакалаврлари лойиҳалаш асосларини билишлари зарур.

Фаннинг вазифалари - "Лойиҳалаш асослари” фанининг асосий вазифалари-талабаларни Республикамизда ва хорижда бунёд этилаётган, янги қурилиш йўналишларига асосланган, замонавий техник билимлар натижасида қурилаётган турар-жой, жамоат, саноат биноларининг архитектуравий конструкциялар тизими асослари билан қуроллантириш; талабаларни қурилиш техникасининг асосий муаммолари билан таништириш; талабаларда биноларни лойиҳалашда ва конструкцияларни қўллашда мантиқий фикрлаш, тасаввур этиш қобилиятларини ривожлантириш.

Фанни ўқитишдан мақсад - Фаннинг ўқитишдан мақсад-бино ва иншоотларни қурилиш ва лойиҳалаш соҳасида кенг доирага эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Фаннинг вазифалари - магистрларни қуруқ иссиқ иқлим шароитида аҳоли яшаш жойларни бош тархини меъморий-қурилиш лойиҳалашни ижодий масалаларини еча олиш кўникмасини шакллантириш ҳамда Ўзбекистоннинг миллий архитектураси тажрибасини ўрганиш ва ўзлаштириш.

Фанни ўқитишдан мақсад - саноат бино ва иншоотларининг ҳажмий - тархий ва конструктив ечимлари ҳамда бино конструктив элемент детал тугунлари вазифалари ва хусусиятларини ўргатишдан иборат.

Фаннинг вазифалари - талабаларга биноларни қуриш ва барпо этишда бино лойиҳасидан фойдалана олишни, қурилиш ва конструкторлар амалиётида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларни яратиш, манзилгоҳларни режалаштириш ва ободонлаштириш ва ундан фойдалана олишни ўргатишдан иборат.

Архитектура фанининг, 5340700 - Гидротехника қурилиши (дарё иншоотлари ва гидроэлектростанциялар қурилиши) таълим йўналиши талабаларига ўқитишдан мақсад - сув хўжалигида фойдаланиладиган бино ва иншоотларнинг конструкцияларини замонавий талаблар ва илғор технологиялар асосида лойиҳалаш асосларини ўргатишдан иборат.


"Қурилиш физикаси " фанини ўқитишдан мақсад бино ва унинг қисмларида содир бўладиган физикавий жараёнларни ва бу жараёнларнинг бинога ва инсонга таъсирини ўргатишдан иборат. Янада кенгроқ қаралганда Қурилиш физикаси фанининг масалалари табиий ва сунъий ёруғлик, иссиқлик, ҳаво ҳаракати ва товуш, уларнинг инсон томонидан сезилиш табиати ҳамда социологик, гигиеник ва иқтисодий томонларни ҳисобга олган ҳолда архитектурани шакллантириш қоидаларининг назарий асослари ва амалий услубларини ўргатади. Бундан ташқари муҳим қурилиш ҳужжатлари "Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ишлаб чиқишда ҳам бу фан фундаментал аҳамиятга эга.