Четтилининг ўқитиш мақсади келгуси мутахасисларнинг ўрганилаётган тилда сохага оид маданиятларараро, коммуникатив билим, малака ва кўникмалари мазмунини ўз ичига олган касбга лаёқатлиликни шакллантириш. Мутахассисларга Хорижий тилниўқитишнинг мазмуни ўқув, билиш тарбиявий ва ривожлантирувчи аспектларни ўз ичига олади. Тили ўрганилаётган мамлакат маданиятининг ўқув аспекти гапириш, тинглаб-тушуниш, ўқиш, ёзув, таржима каби нутқ фаолиятлари турлари бўйича талабаларнинг нутқкўникмаларини шакллантиришдан иборат. Билиш аспектида талабалар тили ўрганилаётган мамлакат ва Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий хаётидаги малумотларни ўзлаштиришдан иборат. Тарбиявий аспект. Келажак мутахасисларда ахлоқий, эстетик, мехнат, ватанпарварлик ривожлантиришдан иборат. Ривожлантириш аспекти. Келажакда 1) нутқ фаолияти ( фонематик эшитиш, тушуниш имконияти, ажратиш, имитация қилиш , мантиқий ифодалаш, тилни хис қилиш). 2) нутқ фаолияти билан богланган психик функциялари, (фикрлаш, хотира, диққат-этибор, тассавур қилиш, анализ, синтез ва умумлаштириш). 3) характер турлари (мехнатсеварлик, ирода, мақсадга интилиш, фаоллик). 4) Хорижий тилни ўрганиш мақсади. 5) билим олишда мустқил ишлашга тайёрликни мукаммаллаштириш.