Ушбу дастур бўйича«Бино ва иншоотлар типологияси»фанини ўрганиш Олий ўқув юртларининг «Архитектура» таълим йўналишида тахсил олаётган талабалар турар-жой, жамоат, саноат, маъмурий бинолари типологик асослари, функционал - лойиҳавий, техник, иқтисодий ечимлари, турар-жой, жамоат бинолари ва иншооотларининг илмий назарий ечимлари тўғрисидаги тасаввурга эга бўлишлари, ички муҳитни функционал шакллантириш принциплари, бино ва иншоотларнинг технологик, коммуникацион боғлиқлиги тўғрисидаги билимга, ўқувга эга бўлишлари мавжуд бино ва иншоотларни функционал ташкил қилиниши бўйича тахлил қилиши, архитектуравий-типологик вазифаларни ечиш, бино ва иншоотлар типологияси тўғрисидаги билимларни ўзлаштира олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим.

“Саноат биноларини лойиҳалаш” фанинг вазифаси ўзига хос ҳажмий режавий ечимга эга, уларни лойиҳалаш ўзида жуда мураккаб иш жараёнини акс эттиради. Шунинг учун саноат бинолари лойиҳасини бажаришда катта тажриба, уларни табиий иқлимий шароитлар ва ички мураккаб функционал-технологик жараёнларини таъсири остида вужудга келадиган архитектуравий режавий ечимларни шакллантириш хусусиятларини билиш вазифалари белгиланган.